Бош саҳифа » МАҲАЛЛИЙ » Собиқ 3 юлдузли "Шаҳрисабз юлдузи" меҳмонхонаси ўрнида янги меҳмонхона ташкил этилди

Собиқ 3 юлдузли "Шаҳрисабз юлдузи" меҳмонхонаси ўрнида янги меҳмонхона ташкил этилди

10 июл 2022
1 161
МАҲАЛЛИЙ
2020 йилда 6,6 млрд сўмга сотилган "Шаҳрисабз юлдузи" меҳмонхонаси ўрнида янада замонавий ва миллийликни ўзида мужассам этган "Мақом плаза" меҳмонхонаси ташкил этилди.

120 ўринли меҳмонхонада инвестиция лойиҳаси асосида 6 миллиард 900 минг сўмлик ҳажмда қурилиш-таъмирлаш ишлари амалга оширилди. Беш юлдузли меҳмонхонага тенглаштирилган ушбу мажмуада юқори сифатли хизмат кўрсатиш учун барча шарт-шароитлар ва имкониятлар яратилди. Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, меҳмонхонада тур операторлик хизмати ҳам ташкил этилган. Шаҳрисабз шаҳридаги туризм ва маданий мерос техникумининг 10 нафарга яқин битирувчилари меҳмонхонага ишга қабул қилинган.Шаҳрисабз шаҳар ҳокимлиги маълумотига кўра, бугун мазкур меҳмонхонанинг расман очилиш маросими ўтказилган.
«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: