Бош саҳифа » МАҲАЛЛИЙ » Қашқадарёлик 20 ёшли фотосуратчи йигит Тошкентда ҳамкасбини пичоқлади

Қашқадарёлик 20 ёшли фотосуратчи йигит Тошкентда ҳамкасбини пичоқлади

11 авг 2022
1 443
МАҲАЛЛИЙ

Миллий гвардия матбуот хизматининг хабарига кўра, жорий йилнинг 6 август куни кечқурун Magic City истироҳат боғида фаолият юритаётган икки фотосуратчи ўртасида жанжал юз берган.

Натижада Қашқадарё вилоятида истиқомат қилувчи 20 ёшли фуқаро Ш.Д. ҳамкасби 25 ёшли Ҳ. K. га ўткир тиғли ошхона пичоғи билан жароҳат етказган.

Воқеа жойига етиб келган Ички ишлар органи ходимларига фуқаро Ш.Д томонидан қаттиқ қаршилик кўрсатилган. Шундан сўнг, ходимлар Миллий гвардия ҳарбий хизматчиларини ёрдамга чақирган ва фуқаро қўлга олинган. 

Жароҳатланган фуқаро Ҳ.K. га тиббий ёрдам кўрсатилган ва ҳозирда унинг саломатлиги қониқарли.

Ҳуқуқбузар Ш.Д га нисбатан МЖтКнинг 183 (майда безорилик) ва 194 (Ички ишлар органлари ходимининг қонуний талабларини бажармаслик) моддалари бўйича жазо тури қўлланилди.

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: