Яккабоғлик ака синглисига телефон қилган йигитни пичоқлаб, ўлдирмоқчи бўлди
Шу йилнинг 8 август куни Яккабоғ тумани Қўшилиш қишлоғида яшовчи 30 ёшли йигит маҳалладошига “нега синглимга телефон қиласан” деб, синглисининг шаъни ва қадр қимматини камситишда, оиласини тинчлигини бузишда айблаб, қўлидаги пичоқ билан маҳалладошининг танасини турли қисмларига уриб, жароҳат етказа бошлаган. Бу ҳақда Бош прокуратура ахборот хизмати хабар қилди.
Хабарда айтилишича, жабрланувчи олган тан жароҳатлари билан қочиб қутулиш учун одамлардан бақириб ёрдам сўраб, пахта даласи билан ёнма-ён бўлган тут плантацияси ичига қочиб кирган.
Жабрланувчининг бақириб ёрдам сўраганлигини эшитган фуқаролар ҳодиса жойига етиб келганлигини кўрган гумондор жиноий ҳаракатларини ўзига боғлиқ бўлмаган ҳолатда охирга етказа олмасдан, қўлидаги пичоқ билан ҳодиса жойидан қочиб яширинган.
Шифoкорлар томонидан жабрланувчига кўрсатилган тиббий ёрдам туфайли унинг ҳаёти сақлаб қолинган.
Мазкур ҳолат юзасидан 8 август куни Яккабоғ тумани прокуратураси томонидан ЖКнинг 25,97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилди.
Ўхшаш янгиликлар:
"Пичоқ юрагига санчилган". Нишонда 32 ёшли эркак 26 ёшли йигитни ўлдирди
Мудҳиш воқеанинг янги тафсилоти
Муборак туманидаги банкомат олдида фирибгар пайдо бўлди
Муборак туманидаги банкомат олдида фирибгарлик қилиб, ўзга фуқаронинг пластикидан 6млн 900 минг сўм пулларни ечиб олган шахс устидан жиноят иши қўзғатилди.