Бош саҳифа » МАҲАЛЛИЙ » Чироқчи тумани тиббиёт бирлашмасининг аянчли аҳволи ҳақидаги видеолар тармоқларда тарқалиб кетди

Чироқчи тумани тиббиёт бирлашмасининг аянчли аҳволи ҳақидаги видеолар тармоқларда тарқалиб кетди

14 авг 2022
1 782
МАҲАЛЛИЙ

Куни кеча тармоқларда Чироқчи тумани тиббиёт бирлашмасига қарашли шифохона аҳволи аянчли экани, тиббиёт ходимлари шароитлар йўқлигидан шикоят қилгани ҳақида видеолар эълон қилинди.

Қашқадарё вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси ахборот хизмати ҳолат юзасидан муносабат билдирди.

Маълум қилинишича, Туман тиббиёт бирлашмаси Туғруққа тайёрлаш бўлими 20 ўринли бўлиб, ҳозирги вақтда Чироқчи ва Кўкдала туманлари аҳолисига хизмат қилади.  Шифохона биноси 2014 йилда капитал реконструкция қилинган. Охирги маротаба 2019 йилда ҳомийлар маблағи орқали жорий таъмирланган. 

Видеомурожаатда акс этган ерда ётган одамлар беморлардан хабар олишга келган яқинлари эканлиги, улар тиббиёт ходимлари рухсатисиз хонада ётиб қолганлиги аниқланди.  Қайд этиш зарурки, айни пайтда мазкур бўлимда 16 нафар бемор ётиб даволанмоқда, 4 та  бўш ўрин мавжуд.

Мурожаатда келтирилган овқатланиш, кийиниш, муолажа ва бошқа хоналардаги жиҳозлар, эшик ва ромлар билан боғлиқ муаммолар бартараф этилди.

Бўлимда мавжуд 20 ўрин учун етарли миқдорда янги тўшак, ёстиқ,  кўрпа ва чойшаблар мавжуд. Белгиланган санитария меъёрларига кўра муолажа  хонасида бемор ётқизилмайди ҳамда тўшак тўшалмайди. 

Туман тиббиёт бирлашмаси тасарруфидаги туғруқхона бўлимида охирги 10 кун ичида қўшни Кўкдала туманидан келган 137 нафар бемор ётиб, даволанган. Шу сабабли туғруқхонага қўшимча 20 ўринга мўлжалланган кроватлар ва юмшоқ жиҳозлар берилди, дейилади хабарда.

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: