» » Муборакдаги аварияда 8 киши тириклайин ёниб кетгани хабар қилинди

Муборакдаги аварияда 8 киши тириклайин ёниб кетгани хабар қилинди

17 авг 2022
3 403
МАҲАЛЛИЙ

Кеча телеграм каналимиз орқали Муборак тумани ҳудудидан ўтган марказий йўлда 2 та машина ёниб кетгани ҳақида видеолар эълон қилгандик. Мазкур ҳолат юзасидан Қашқадарё вилояти ИИБ расмий маълумот берди.

Унда айтилишича, 2022 йил 15 август куни соат тахминан 22:30 ларда халқаро аҳамиятга молик А-380 "Ғузор -Бухоро-Некус-Бейнау" автомобиль йўлининг 105 кмда Муборак тумани Қарақум қишлоғи ҳудудида «Жентра» русумли автомобиль ҳайдовчиси Муборак-Косон йўналиши бўйича ҳаракатланиб келиб, қарама-қарши томондан ҳаракатланиб келаётган "Спарк" русумли автомашина олд қисмига урилиб, ЙТҲ содир этган. 

Натижада "Спарк" русумли автомашина ҳайдовчиси ва ушбу автомашинада йўловчи сифатида келаётган 1 нафар фуқаро оғир тан жароҳати олиб, вафот этган. Бир нафар йўловчи эса тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган. "Жентра" русумли автомашина ҳайдовчиси ва ушбу автомашинада йўловчи сифатида келаётган 5 нафар фуқаролар оғир тан жароҳати олиб, вафот этган. 

Мазкур ҳолат юзасидан вилоят ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: