Бош саҳифа » СПОРТ » "Насаф" ўз уйида "Локомотив" дарвозасига гол киритолмади

"Насаф" ўз уйида "Локомотив" дарвозасига гол киритолмади

29 авг 2022
892
СПОРТ / МАҲАЛЛИЙ

Қаршидаги "Марказий" ўйингоҳи 17-турдан ўрин олган "Насаф" ҳамда "Локомотив" қарама-қаршилигига мезбонлик қилди. Бу меҳмонларнинг янги мураббий Сервер Жепаров бошчилигидаги илк учрашуви эди.

Биринчи бўлим мезбонларнинг ҳужуми остида кечди. Қанчалар кўп имкониятлар бўлишига қарамай иккала жамоа ҳам ҳисобни оча олишмади. Шу тариқа биринчи бўлим 0:0 ҳисобидаги дуранг билан якунланди.

Иккинчи бўлим ҳам биринчисидек мезбонлар назорати остида ўтди. Жамоалардаги ҳужумлар, имкониятлар, вазиятлар барчаси "кўкка совурилди". Жамоалар учрашувдан сўнг бир очкодан бўлишиб олишди.

Бу баҳсда "Насаф" биринчи ўринга чиқиб олиши мумкин эди. Аммо, ўйинни дуранг билан якунлаб "аждарлар" иккинчи ўринни ўзларида сақлаб қолишди.

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: