Бош саҳифа » РЕПОРТАЖ » Қамашида 29 нафар болажонларнинг суннат тўйлари ўтказилди

Қамашида 29 нафар болажонларнинг суннат тўйлари ўтказилди

29 авг 2022
533
РЕПОРТАЖ / МАҲАЛЛИЙ

Мустақиллигимизнинг 31 йиллик байрами тантаналари арафасида Қамаши туманидаги "Шукрона" тўйхонасида туман ҳокимлиги ҳамда тадбиркорлар ташаббуси ва ҳомийлиги билан 29 нафар ижтимоий кўмакка муҳтож оилалар фарзандларининг суннат тўйлари ўтказилди.

Тадбирда туман ҳокими Ботир Тоғаев сўзга чиқиб, суннат тўйлари ўтказилаётган болажонлар ва уларнинг ота-оналарига эзгу тилакларини билдирди. 

Тўй болаларнинг ҳар бирига бош-оёқ сарпо, велосипед ва бошқа совғалар топширилди.

Санъаткорлар иштирокидаги концерт дастури барчага хуш кайфият бағишлади.

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: