Бош саҳифа » РЕПОРТАЖ » Экология қўмитаси раиси "Nasafnews" танқидидан кейин чиқиндилар тўлган ҳудудга борди

Экология қўмитаси раиси "Nasafnews" танқидидан кейин чиқиндилар тўлган ҳудудга борди

17 апр 2022
1 643
РЕПОРТАЖ / МАҲАЛЛИЙ

Кеча сайтимизда "Экология қўмитаси раиси Қашқадарёга томошага келганми?" номли танқидий хабар эълон қилинганди. Хабарда Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси Н. Обломурадов Қашқадарёга келгани, у фақат ижобий ишлар билан танишаётгани,  аммо воҳада унинг соҳаси билан боғлиқ муаммолар талай экани ҳикоя қилинади.

Маълум бўлишича, Обломурадов  Қарши-Самарқанд А-378 йўлидан 5.4 км узоқликда Чироқчи тумани ҳудудидаги 20 гектар яйлов ерида жойлашган чиқиндихонани кўздан кечирган.

Ўрганишлар давомида вилоятдаги чиқинди полигонларининг атроф муҳитга салбий таъсирини бартараф этиш мақсадида Қарши шаҳрининг эски 46 гектар чиқинди полигони фаолияти тўхтатилган бўлсада, рекультивация қилинмаганлиги ҳамда Қарши шаҳар Ободонлаштириш бошқармаси томонидан ноқонуний тарзда ташкил этилган ушбу чиқиндихона бартараф этилмаганлиги сабабли ён-атрофга енгил чиқиндилар учиб, 5 км радиусдаги атроф-муҳит ифлосланаётгани маълум бўлди. 


Мазкур ҳолат юзасидан ўз ишига масъулиятсизлик билан ёндашган масъулларга нисбатан белгиланган тартибда чоралар кўрилиши ва чиқиндихонани зудлик билан бартараф этиш учун махсус техника ҳамда ишчи кучларини сафарбар этиш ҳақида кўрсатмалар берилди. Полигон ҳудудини рекультивация қилиш ва ноқонуний чиқиндихонани бартараф этиш учун маблағ ажратиш бўйича таклиф киритилиши маълум қилинди.
«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: