Бош саҳифа » СПОРТ » "Андижон" клуби Муборакдан ғалабани олиб кетди

"Андижон" клуби Муборакдан ғалабани олиб кетди

07 сен 2022
551
СПОРТ / МАҲАЛЛИЙ

Бугун Про лиганинг 16-туридан ўрин олган "Машъал" - "Андижон" учрашуви ўтказилди. Учрашув Муборакдаги "Баҳром Вафоев" стадионида бўлиб ўтди.

Биринчи бўлимда меҳмонлар вакили Суҳроб Бердиев ҳисобни очди. Танаффусдан кейин Никита Павленко пенальтидан гол уриб, ҳисобни тенглаштирди - 1:1. 

Орадан 2 дақиқа ўтгач, Шаҳбоз Эркинов пенальтидан тўп киритди ва "Андижон"га сафардаги муҳим ғалабани келтирди - 2:1.

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: