Бош саҳифа » МАҲАЛЛИЙ » Қурилиши тугамаган уйларни тантана билан очган Қарши тумани ҳокими ҳолатга муносабат билдирмади

Қурилиши тугамаган уйларни тантана билан очган Қарши тумани ҳокими ҳолатга муносабат билдирмади

08 сен 2022
1 063
МАҲАЛЛИЙ

Ёдингизда бўлса, шу йилнинг 1 сентябрь куни ахборот сайтимизда "Қарши туманида кўп қаватли уйлар сув ва газга уланмасдан, қурилиш ишлари якунланмасдан очилди" номли хабар эълон қилинганди. Хабарда Қарши тумани Чаман массивида бунёд этилган 18 та кўп қаватли уйнинг 360 та хонадони фойдаланишга топширилгани, очилиш маросимида вилоят ҳокими Муротжон Азимов ва Қарши тумани ҳокими Бехзоджон Юсуповлар иштирок этгани, аммо ҳудудда ҳали қурилиш ишлари тўлиқ якунига етмагани, айрим турар жойлар газ ва сув таъминотига уланмагани айтилади.

Мазкур хабар эълон қилингандан кейин Қарши тумани ҳокимлиги ҳам туман ҳокими ҳам ҳолат юзасидан бирор баёнот ёки муносабат билдирмади.

Ваҳолангки, уйларнинг ташқи коммуникация ишлари қўл учида бажарилгани, бетон қопламаси ётқизиш охирига етказилмагани ҳам танқид остига олинганди.

Ҳокимлик жамоатчиликни қизиқтираётган саволларга қачон жавоб бермоқчи?
Туман ҳокими Бехзоджон Юсуповга чала қурилган "дом"ларни тантана билан очиш нега керак бўлиб қолди? "Nasafnews" ва жамоатчилик мазкур саволларга ҳокимликдан ўринли жавоб кутмоқда.


«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: