Бош саҳифа » МАҲАЛЛИЙ » Қашқадарёда 11-синф ўқувчиси ўзини осиб қўйди

Қашқадарёда 11-синф ўқувчиси ўзини осиб қўйди

10 сен 2022
5 746
МАҲАЛЛИЙ

Қашқадарё вилояти Нишон тумани Ширинобод маҳалласида жойлашган 21-умумий ўрта таълим мактабининг 11-синф ўқувчиси А.С.(ўғил бола) ўз жонига қасд қилди. 

"Nasafnews" манбасининг хабар қилишича, воқеа 10 сентябрь куни тонг соат 4 ва 5 лар атрофида содир бўлган. 2005 йилда туғилган ўқувчи бобосининг яшаш ҳовлисидаги дарахтга арқон билан ўзини осиб, воқеа жойида вафот этган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан экспертиза тайинланган.

Қашқадарё вилояти прокуратураси "Nasafnews"га воқеа бўйича Нишон тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилаётганини маълум қилди.

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: