Бош саҳифа » РЕПОРТАЖ » "Темурийлар"да тарбияланаётган ёш Темурийлар

"Темурийлар"да тарбияланаётган ёш Темурийлар

29 сен 2022
1 521
РЕПОРТАЖ / МАҲАЛЛИЙ

Ренессанс, яъни уйғониш даврида Темурийлар суллоласининг ўрни ва аҳамиятини ҳеч нарса билан баҳолаб бўлмайди. Бу даврда яратилган маънавий мерос эса асрларга татимоқда. Дарвоқе, темурийлар даврида фарзанд тарбиясига ҳам катта эътибор қаратилган. Хусусан, Амир Темур хонадонида бу борадаги эътиборни тарихдан ўқиганмиз, биламиз.

Қарши шаҳридаги “Темурийлар” давлат-хусусий шерикчилик асосидаги нодавлат мактабгача таълим ташкилоти фаолияти йўлга қўйилганига кўп фурсат бўлади. Эришилаётган ютуқлар, амалга оширилаётган ишлар салмоғи катта бўлмоқда.
-Айни пайтда ташкилотимизда 15 нафар тарбиячи-педагоглар фаолият олиб бормоқда, -дейди ташкилот раҳбари Шерзод Яхшиев. -Дарвоқе, боғчамиз 200 ўринли бўлиб, бу ерда ментал арифметикаси, инглиз тили, математика каби тўгаракларга катта эътибор қаратилади. Шунингдек, спорт тўгараклари – таэквандо ва бадиий гимнастика спорт турларида ҳам эришилаётгани ютуқлар кўлами янада кенгайиб бормоқда.

Эътиборли томони, ушбу ташкилот рус тилига ихтисослашган бўлиб, барча машғулотлар рус тилида олиб борилади. “Почемучка”лар фаолияти ҳам самарали бўлмоқда. 

-Келгусидаги режаларимиз ҳам катта, -дейди Ш.Яхшиев. -Бугунги кунда талаб ошиб бораётган логопед хизматларини ташкил этиш ва бу орқали нутқида нуқсони бор болалар билан ишлаш бўйича ҳам режаларимиз бор. Шунингдек, тил тўгаракларини кенгайтириш, корейс тили бўйича ҳам мутахассисларни жалб этган ҳолда, болажонларга корейс тилини ҳам ўргатишни мўлжаллаб турибмиз.

Ушбу тадбиркорнинг мактабгача таълим йўналиши бўйича режалари катта. Хусусан, Қарши шаҳридаги “Геолог” маҳалла фуқаролар йиғинида 150 ўринли хусусий боғча фаолиятини йўлга қўйишни мўлжалламоқда. Бу ерда ҳам кўплаб шарт-шароитлар ва қулайликлар яратилиши кўзда тутилган.
«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: