Бош саҳифа » РЕПОРТАЖ » Қаршидаги боғ ўртасида кўркам боғча очилди

Қаршидаги боғ ўртасида кўркам боғча очилди

03 окт 2022
1 404
РЕПОРТАЖ / МАҲАЛЛИЙ
1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар куни арафасида Қарши шаҳрида яна бир давлат-хусусий шерикчилик асосидаги нодавлат мактабгача таълим ташкилоти очилди.

Тадбиркор Раҳмонова Назокат Ғаниевана томонидан иш бошлаган “Эркатойим-кичкинтойим” номли нодавлат мактабгача таълим ташкилотининг лойиҳа қиймати 3 миллиард сўмни ташкил этади. Ушбу ташкилот 125 ўринга мўлжалланган. 

Боғчада рус ва инглиз тиллари, спортнинг каратэ ва бадиий гимнастика тўгараклари мавжуд. Эътиборли томони, ушбу ташкилот Қарши шаҳри марказида, Алишер Навоий номли истироҳат боғи ҳудудида жойлашган бўлиб, ажойиб муҳити билан ажралиб туради.

-Ушбу боғчамиз, Қарши шаҳридаги давлат-хусусий шерикчилик асосидаги 13-нодавлат ташкилотимиз бўлди, -дейди Қарши шаҳар мактабгача таълим бўлими мудири Б.Мўминов. –Ўйлаймизки, бу ташкилот ҳам бошқалари каби ўзига хос мавқе ва обрўга эга маскан бўлади.
«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: