Бош саҳифа » ТАНҚИДИЙ » Қашқадарёда 10 гектар ерни 250 млн сўмга сотмоқчи бўлган шахс ушланди

Қашқадарёда 10 гектар ерни 250 млн сўмга сотмоқчи бўлган шахс ушланди

19 апр 2022
2 047
ТАНҚИДИЙ / МАҲАЛЛИЙ
Қашқадарё вилояти ИИБ, ЖҚКБ ер ресурслари талон-торож қилинишига қарши курашиш бўлинмаси, Давлат хавфсизлик хизмати Қашқадарё вилояти бошқармаси ва Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг вилоят бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилган.

Маълум бўлишича, Чироқчи тумани "Тошли" МФЙда яшовчи фуқаро Ш.Ш. фуқаро И.га ўзининг қариндоши Т.С. раҳбарлик қилиб келаётган фермер хўжалигининг Косон туманида жойлашган 10 гектар лалми ер майдонини 250 миллион сўмга сотишга келишиб, шундан 200 миллион сўм пулларни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.  


Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: