Бош саҳифа » ТАҲЛИЛИЙ » Муротжон Азимов: "Ғалвирни сувдан кўтарадиган вақт ҳам келади"

Муротжон Азимов: "Ғалвирни сувдан кўтарадиган вақт ҳам келади"

17 окт 2022
2 460
ТАҲЛИЛИЙ / МАҲАЛЛИЙ

Бугун вилоят ҳокими Муротжон Азимов раислигида ўтказилган йиғилиш танқидий руҳда бўлиб ўтди.

Йиғилишда вилоятдаги айрим раҳбарлар фаолиятида ташаббускорлик етишмаётганлиги, ўз ишига нисбатан масъулиятсизлик, фуқароларнинг мурожаатларига бефарқлик каби салбий ҳолатлар учраётганлиги таъкидланди. Бу ҳақда ҳокимлик ахборот хизмати батафсил маълумот ёзиб чиқди.

Айрим раҳбарларнинг ўз ишига совуққонлик билан ёндошиши натижасида Давлат активларини хусусийлаштириш ҳамда ер майдонларини аукцион орқали сотишда сусткашликлар мавжуд. Масалан, Касби ва Яккабоғ туманларида 1 сентябрдан буён бирорта ер участкалари савдога чиқарилмаган. Ер майдонларини тизимга киритишда кўрсаткичга чиқиш учун сифатга эмас балки, рақамларга эътибор қаратилгани учун мутасаддиларга ўринли эътирозлар билдирилди.

Шунингдек, йиғилиш давомида вилоятда туризм соҳасини ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган ишлар, мавжуд муаммо ва камчиликлар, истиқболдаги режалар ҳақида тўхталиб, амалга ошириладиган ҳар бир тадбирга тегишли масъуллар белгиланди.

Йиғилишда экспорт прогноз кўрсаткичлари туман/шаҳарлар кесимида таҳлил қилиниб, ишни тўғри ташкил этмаган туманлар жиддий огоҳлантирилди.

Вилоят ҳокими аҳоли мурожаатларига ҳам тўхталиб, мурожаатлар билан ишлашда йўл қўйилаётган камчиликларни ҳам муҳокама қилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал ва Халқ қабулхоналари орқали жорий йилнинг тўққиз ойида вилоят аҳолисидан 136 422 та мурожаатлар тушган бўлиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 8 фоизга камайган. Аммо, камчиликлар ҳам йўқ эмас.

Биргина, мурожаатлар билан ишлаш ҳолати Чироқчи тумани ҳокимлиги ва бошқа тегишли идораларда ўрганилганда қатор хато ва камчиликлар аниқланган.

Шунингдек, вилоят ҳокими масъуллардан куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишларини бориши, озиқ-овқат хавфсизлиги, ижро интизоми ва халқни рози қилиш борасида қилинаётган амалий ишлар ҳисобини ҳам сўралди. Вилоятимиздаги ижтимоий соҳа объектларини кўмир билан таъминлаш режаси муддатидан олдин бажарилгани алоҳида эътироф этилиб, аҳолига, айниқса, тоғли ва чегара қишлоқларга ҳам 100 фоиз кўмир етказиб беришни ташкил қилиш топширилди.

"Ҳар куни йиғилиш ўтказиш билан иш битмайди. Имкон даражасида йиғилишлар билан ҳеч бир раҳбарни вақтини олмасликка, ўз ишини билиб қилишига қўйиб бераяпман. Давлатимиз раҳбарини талаби ҳам шу. Бир масала учун ҳаммани йиғмасдан тегишли ҳар бир раҳбар билан индивидуал ишлаб топшириқ бераяпман ва натижасини тегишли ходимларим мониторинг қилиб бормоқда. Демак, "ғалвирни сувдан кўтарадиган вақт ҳам келади", — деди вилоят ҳокими Муротжон Азимов.

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: