Бош саҳифа » СПОРТ » "Насаф" ўз уйида "Бунёдкор"ни мағлуб эта олмади

"Насаф" ўз уйида "Бунёдкор"ни мағлуб эта олмади

25 окт 2022
1 354
СПОРТ / МАҲАЛЛИЙ

Бугун Ўзбекистон Cоcа-Cоlа Суперлигаси 23--турдан ўрин олган бир қатор учрашувлар якунланди. Қаршида "Насаф" Тошкентнинг "Бунёдкор" жамоасини қабул қилди.

Биринчи бўлимда тошкентликлар қарши ҳужумда ҳаракат қилишди. Тўпни эса мезбонлар назорат қилишди. Аммо ҳисобни 23-дақиқада "Бунёдкор" футболчиси Жасур Ҳакимов очишга эришди. 1:0

Иккинчи бўлимни "Насаф" фаол тарзда бошлади ва 47 дақиқада Матеус Лима Круз узатиб берган тўпни Ҳусайн Норчаев голга айлантирди. Ўйиннинг асосий вақтига қўшиб берилган сўнгги дақиқаларда "аждарлар" пенальти ишлашди. Аммо пенальтини Марко Станоевич голга айлантира олмади. Ўйинда ҳисоб бошқа ўзгармади. 1:1

"Насаф" бу дурангдан сўнг, очколарини 46 тага етказиб олди ва ҳали ҳам биринчи ўринни ўзида сақлаб қолмоқда.

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: