Бош саҳифа » АВТО » Ғузорда содир бўлган ЙТҲда йўловчи ҳалок бўлди

Ғузорда содир бўлган ЙТҲда йўловчи ҳалок бўлди

10 ноя 2022
2 122
АВТО / МАҲАЛЛИЙ

2022 йил 9 ноябрь куни соат 14:00 ларда 4Р-79 Қарши-Чироқчи-Шаҳрисабз автомобил йўлининг Ғузор тумани Зарбдор қишлоғи худудидан ўтган 29-километрида одам ўлими билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда Қашқадарё вилояти ИИБ ахборот хизмати хабар берди.

Маълум бўлишича, ҳайдовчи "Нексия-2" машинаси билан Шаҳрисабз-Қарши йўналишида ҳаракатланиб келиб, қувиб ўтиш қоидасига риоя қилмаган ва қарама-қарши йўналишдан келаётган "Матиз" машинаси билан тўқнашган.Оқибатда "Нексия-2" машинасида йўловчи сифатида кетааётган фуқаро Р.А. оғир тан жароҳатлари олиб, воқеа жойида вафот этган. 

Мазкур холат юзасидан Ғузор туман ИИБ ТБ томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: