Бош саҳифа » АВТО » Ғузорда "Жентра" ағдарилиб кетди, қурбон бор

Ғузорда "Жентра" ағдарилиб кетди, қурбон бор

15 окт 2022
3 204
АВТО / МАҲАЛЛИЙ

Жорий йилнинг 14 октябрь куни Ғузор тумани ҳудудида мудҳиш ЙТҲ содир бўлди.

Шу куни куни соат 14:00 ларда ҳайдовчи Э.Х. бошқарувида бўлган "Жентра" русумли автотранспорт воситасини бошқариб бориб, давлат аҳамиятдаги 4Р-79 "Қарши-Чим-Чироқчи-Шаҳрисабз" автомобиль йўлининг 25 кмда, Ғузор тумани Қовчин қишлоғи ҳудудида ҳаракатланиб келаётиб, бошқарувни йуқотиши натижасида йўлнинг чап томонига чиқиб кетиб, ЙТҲ содир этган.

Натижада "Жентра" автотранспорт воситаси ҳайдовчиси Э.Х. тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган ва йўловчи сифатида кетаётган Х.Э. шифохонада вафот этган.  

Қашқадарё вилояти  Ички ишлар бошқармаси маълумотига кўра, ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Ғузор тумани ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

"Nasafnews" манбаларига кўра, машинани бошқарган ҳайдовчи ва унда кетаётган йўловчи ака-укалар бўлган.

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: