Бош саҳифа » СПОРТ » Қашқадарё футбол мактабидан чиққан машҳурлар

Қашқадарё футбол мактабидан чиққан машҳурлар

11 ноя 2022
2 425
СПОРТ / МАҲАЛЛИЙ
Бугунги кундаги Ўзбекистон миллий терма жамоасида тўп сураётган футболчиларнинг катта қисми қашқадарёлик ва Қашқадарё клубларидан чиққан футболчилардан иборат.

Жумладан, терма жамоа бош мураббийи Сречко Катанес йиғинга жалб қилган 8 нафар "Насаф" футболчисидан ташқари, Қашқадарёда порлаган кўплаб катта номлар ҳам бор.
Элдор Шомуродов 27 ёшли ҳужумчи. Болалигидан "Машъал"да улғайган футболчи ҳозирда Италия клуби "Рома" таркибида тўп сурмоқда. Элдор ушбу жамоа сафида ўтган мавсум Европа Конференсиялар лигаси кубоги соҳибига айланган. 

Отабек Шукуров "Машъал" тарбияланувчиси. Чироқчилик ушбу яримҳимоячи ҳозирда Пирло қўл остидаги Турк клуби "Фатиҳ Карагюмрук" сафида ўйнамоқда.

Бобур Абдухолиқов 25 ёшли косонлик ҳужумчи. "Насаф"да порлаб ҳозирда Беларуснинг "Энергетик-БГУ" жамоасида ўйнамоқда. Ушбу мавсум Беларус чемпионатида Бобур 29 ўйинда майдонга тушиб 26 голни ўз ҳисобига ёздириб қўйди. Бу орқали у Беларус чемпионати тарихидаги учинчи энг яхши тўпурарга айланди. 

Азиз Ғаниев 24 ёшли ярим ҳимоячи. Дастлаб, "Насаф"да тўп сурган ва ҳозирда БААнинг "Шабаб Ал Аҳли" жамоасида ўйнамоқда. 

Одил Ҳамробеков 26 ёшли яримҳимоячи. «Насаф» тарбияланувчиси ҳозирда «Пахтакор» шарафини ҳимоя қилмоқда.


Фарруҳ Сайфиев 31 ёшли ярим ҳимоячи. Футболчи 2012-2017 йиллар оралиғида «Насаф» учун 111 ўйинда майдонга тушган. Ҳозирда «Пахтакор»да ўйнамоқда. 

Шерзод Аъзамов 32 ёшли ҳимоячи. "Машъал" ва "Насаф"да футболчи сифатида ўсган ва ҳозирда у ҳам "Пахтакор"да ўйнамоқда. 

Трансфермаркт хабарига кўра, ушбу футболчиларнинг бугунги кундаги умумий нархи 14,45 миллион еврони ташкил қилади.

Шерзод Туракулов.
«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: