Бош саҳифа » РЕПОРТАЖ » Ғузорда тиббиёт ходимлари куни нишонланди

Ғузорда тиббиёт ходимлари куни нишонланди

13 ноя 2022
897
РЕПОРТАЖ / МАҲАЛЛИЙ

Маълумки, юртимизда ҳар йили ноябрь ойининг иккинчи якшанбаси шифокорларнинг касб байрами сифатида нишонланиб келинмоқда. Шу муносабат билан тумандаги “Истиқлол” тўйхонасида тиббиёт ходимларининг учун байрам тадбири ташкил этилди.

Унда туманда фаолият юритаётган шарафли касб эгалари ва пандемия вақтида оламдан ўтган марҳум тиббиёт ходимларининг оила аъзолари иштирок этишди.

Тантанали тадбирда туман ҳокими Бекзод Суюнов ва вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Бобур Тешаевлар иштирок этиб, соғлиқни сақлаш соҳаси ходимларига байрам табригини йўллашди.

Тадбир сўнгида ўз касбини ардоқлаб келаётган бир гуруҳ шифокор ва тиббиёт ходимларига туман ҳокими ва вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғининг ташаккурномаси ҳамда эсдалик совғалари топширилди.

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: