Бош саҳифа » СПОРТ » "Насаф" учун янги мавсум халқаро ўйин билан бошланади

"Насаф" учун янги мавсум халқаро ўйин билан бошланади

13 дек 2022
1 658
СПОРТ / МАҲАЛЛИЙ

Осиё Чемпионлар лигасида иштирокини давом эттираётган ягона ўзбек клуби "Насаф" келаси мавсумдаги расмий ўйинини 2023 йил 19 февраль куни ўтказади. Нимчорак финалда "аждарлар" Саудия Арабистонининг "Ал-Шабаб" жамоаси билан куч синашади. Ушбу баҳс Қатарда давом этаётган Жаҳон чемпионати майдонларида бўлади.

Ушбу баҳсда ғолиб жамоа чорак финалга йўл олади. Чорак финал 23 февралда, ярим финал эса 26 февралда ўтказилиши режалаштирилган.

Хўш, "Насаф" кейинги босқичга йўл олса, қайси жамоа билан ўйнаши мумкин?

"Насаф" агар ғалаба қозонса, "Ал-Ҳилол", "Шабаб Ал-Аҳли", "Ал-Дуҳайл", "Ал-Райён", "Ал-Файсали" ва "Фулад" каби жамоалардан бирига дуч келади.

Финал баҳслари эса  29 апрель ва 6 май кунлари бўлиб ўтади.

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: