Бош саҳифа » СПОРТ » "Насаф"нинг финалдаги рақиби маълум бўлди

"Насаф"нинг финалдаги рақиби маълум бўлди

14 окт 2022
2 446
СПОРТ / МАҲАЛЛИЙ

Кеча "Насаф" Ўзбекистон кубогининг ярим финалида АГМКни мағлуб этиб, финалга йўлланмани қўлга киритган эди.

Бугун Наманганда яримфиналнинг иккинчи ўйини бўлиб ўтди. "Навбаҳор" ўз уйида "Сўғдиёна"ни қабул қилди. Баҳс 120 дақиқа давом этди ва баҳсда кўплаб эпизодлар юзага келди. Баҳсда ҳужумлар, имкониятлар ва ҳаттоки қизил карточка ҳам бўлди. "Сўғдиёна" футболчиси Абдужалил Маназаров иккинчи сариқни олиб майдондан четлатилди. Баҳснинг нафақат асосий вақтида балки, қўшимча бўлимларда ҳам ғолиб аниқланмади.

"Насаф"дан ўз уйида очко олиб қўя олган бу икки жамоа ҳам финалга лойиқ эканликларини исботлашди. Аммо бу ўйинда ғолиб битта бўлиши керак эди ва бу иш пенальтилар сериясида аниқланди. Баҳс давомида ирода намойиш эта олган "Сўғдиёна"га серияда бироз омад етишмади ва 3:1 кўринишида мағлуб бўлди. Шундай қилиб, "Насаф"нинг Бухородаги рақиби "Навбаҳор" бўлди.

Шерзод Туракулов.

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: