Бош саҳифа » СПОРТ » "Насаф" — "Сўғдиёна" баҳсида дуранг натижа қайд этилди

"Насаф" — "Сўғдиёна" баҳсида дуранг натижа қайд этилди

09 окт 2022
909
СПОРТ / МАҲАЛЛИЙ

Бугун Ўзбекистоннинг биринчи рақамли чемпионатида 21-тур учрашувларига якун ясалди.

"Насаф"нинг "Марказий"даги бу галги рақиби "Сўғдиёна" бўлди. АФC кубогида омадсиз иштирокидан сўнг, Жиззах клуби энди яна бир жиддий рақиб "Насаф" билан куч синашди. Ўйиннинг дастлабки дақиқалардан "Насаф" рақиб дарвозаси томон ҳужумлар ёмғирини ёғдирди. "Сўғдиёна" биринчи бўлимда қарши ҳужумда ҳаракат қилди. "Насаф" эса кўплаб яққол вазиятлардан фойдалана олмади.

Иккинчи бўлим бошидан заҳирада қолдирилган "Насаф"нинг асосий ҳужумчиларидан бири ҳисобланган Ойбек Бозоров майдонга тушди. Аммо у кўп ўтмай жароҳат олиб майдонни тарк этди. Ўйиннинг 50-дақиқасида бразилиялик Матеус Лима Круз "Насаф"ни олдинга олиб чиққан голни киритди. 85-дақиқага келиб мезбонлар футболчиси Жавоҳир Қаҳрамонов пенальтидан гол киритиб ҳисобни тенглаштирди.

Бу турда кутилган натижалар билан бирга, сенсацион натижалар ҳам кузатилди. "Насаф"нинг асосий таъқибчиси бўлиб турган "Пахтакор" "Сурхон" билан дуранг ўйнаб қўйган бўлса, "Навбаҳор" "Динамо"ни ишончли ҳисобда мағлуб қилди. 

Ўйиннинг якуний қисми ўта асабий руҳда кечди. Шу тариқа "Насаф" ўз уйида мағлубиятга тенг дурангга учради.

Бу турда "Насаф" ҳам "Пахтакор" ҳам очко йўқотди. Кучли учликдан фақатгина "Навбаҳор" ғалаба қозонди. "Насаф" ҳали ҳам турнир жадвалида пешқадам.

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: