Бош саҳифа » АВТО » Яккабоғда "Дамас" ёниб кетди

Яккабоғда "Дамас" ёниб кетди

16 дек 2022
726
АВТО / МАҲАЛЛИЙ

Яккабоғ тумани Фавқулодда вазиятлар бўлимига 14 декабрь куни соат тахминан 17:14лар атрофида хабар келиб тушган. Маълум бўлишича, Яккабоғ тумани "Ғозлиқ" МФЙ ҳудудидан ўтган "Яккабоғ-Чироқчи" йўлидан ҳаракатланиб келаётган 2009 йилда ишлаб чиқарилган оқ рангли "Дамас" русумли автомобилнинг салон қисмида ёнғин содир бўлган.

Воқеа жойига 1 та ёнғин қутқарув бўлинмаси жалб қилиниб, ёнғин ўчирилган. Ёнғиндан ҳеч ким тан жароҳати олмаган, ҳозирда ёнғин сабаби ва зарари аниқланмоқда.


Маълумот ўрнида, автомобиль Яккабоғ тумани "Нурафшон" МФЙ да яшовчи фуқаро 1992 йилда туғилган С.Б бошқарувида бўлган.

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: