Косон туманида маданият саройи ва ёшлар хиёбони қурилмоқда (фото)

467
Қашқадарё вилояти Косон туманининг марказида ёшлар хиёбони ва маданият саройи қурилмоқда.Хиёбон қурилиши учун маҳаллий бюджетдан 340 миллион сўм маблағ ажратилди.
Умумий майдони 1 гектарни ташкил қилувчи Ёшлар хиёбонида ҳар хил турдаги декоратив дарахтлар ва гуллар экилади.
Бундан ташқари монитор ва атракционлар ҳам ўрнатиш режалаштирилган.
Ҳозирда «Promaks Buldings» МЧЖ қурувчилари томонидан боғда дастлабки қурилиш-бунёдкорлик ишлари бошлаб юборилган.
Туман ҳокимлиги ахборот хизматининг «Nasafnews»га хабар беришича, айни пайтда косонликлар учун замонавий маданият саройи ҳам қурилмоқда. Маҳаллий бюджетдан ажратилган 1 млрд 643 млн сўм маблағ эвазига бинони «Косон иншоот қурилиш монтаж корхонаси» барпо қилмоқда. 300 ўринли маданият сарoйида кино ва театрлар, саҳналаштирилган спектакллар ва концерт дастурлари намойиш этилади.
Айтиш жоиз, мазкур жойда  бир вақтлари қаровсиз ва яроқсиз ҳолга келган эски кинотеатр мавжуд эди. Эндиликда яроқсиз бу бино замонавий ва кўркам маданият саройига айланади.

Дилшод Набиев тайёрлади

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here