Манзура Очилова ишдан бўшади. Ўрнига янги ўринбосар тайинланди – Касби тумани

935

Касби тумани ҳокими ўринбосари, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи Манзура Очилова ўз аризасига кўра ишдан бўшатилди.
У аввалроқ тугатилган туман Хотин-қизлар қўмитаси раиси лавозимида ҳам бир неча йил фаолият кўрсатганди.

«Nasafnews» га маълум бўлишича, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири ўринбосари Содиқжон Турдиев Касби туманида ўтказган ўрганиш ишлари давомида Манзура Очилова фаолиятига танқидий баҳо берган. Аммо туман ҳокимлиги ахборот хизмати берган хабарда бўлим бошлиғининг нима сабабдан ишдан бўшагани ҳақида маълумот берилмаган.
Тасдиқланмаган маълумотга кўра, айни пайтда М.Очилова Қашқадарё вилояти Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармасида ўз фаолиятини олиб бормоқда.

Айни пайтда Касби тумани ҳокими ўринбосари, туман маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи лавозимига Ражабов Азамат Тўраевич тайинланган.

Азамат Ражабов 1976 йилда Касби туманида туғилган. 2011 йил Наманган Муҳандислик педагогика институтини тамомлаган. А.Ражабов мазкур лавозимга қадар Касби туман Молия бўлими мудири лавозимида фаолият юритиб келган.

Мавзуга доир: Касби тумани ҳокимига янги ўринбосар келди

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here