Самарқандлик фуқаро Қаршидаги бозорда ўғирлик қилди

527

Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон шаҳрида яшовчи Ж.Ж. Қарши шаҳридаги “Фарҳод бозори” савдо мажмуасига келади. Нима мақсадда, дейсизми? Бу кейинчалик маълум бўлди.

У бозорда айланиб юриб, тадбиркор С.Каримовга тегишли савдо дўконига киради. Дўконда харидор кўплигидан фойдаланиб, қора рангли пакетга ўралган ҳолда турган дўкон эгасига тегишли 5000000 сўм пулни яширинча олиб, ҳодиса жойидан яширинади.
Ҳолат юзасидан қидирув-суриштирув ишлари олиб борилади. Натижада кўп ўтмай вилоят ИИБ ППХ ва ЖТСБ ППХ батальони ходими, сафдор Ж.Рашидов томонидан Ж.Ж. қўлга олиниб, ундан 5 миллион сўм пул ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинади.

Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here