Хонободдаги икки «Дамас» тўқнашувидан сўнг чорраҳага светофор ўрнатилди

313

Хабарингиз бор, 25 сенятбрь куни Қашқадарё вилоятининг Қарши тумани ҳудудида икки “Дамас” автомобили иштирокида аянчли ЙТҲ содир бўлган эди.

Ушбу воқеадан кейин айнан шу чорраҳа Қашқадарё вилояти ИИБ ЙҲХБ томонидан тартибга солиниб, келажакда шундай кўнгилсизликларни олдини олиш мақсадида светофор ўрнатилди.
Чорраҳа шундай пухта ташкил этилганки, унда бурилиш учун албатта тезликни камайтириш керак бўлади.

Эслатиб ўтамиз, иккита “Дамас” автомашинасининг тўқнашуви оқибатида 10 нафар фуқаро шикастланган. Улардан 5 нафари воқеа жойида вафот этган эди.

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here