«Насаф» бош мураббийи Таиландга борадими?

457

Бугун «Насаф» бош мураббийи Рўзиқул Бердиев Ўзбекистон U-23 терма жамоасига ёрдам бериш мақсадида Таиландга чақиртирилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Бунга ойдинлик киритиш мақсадида «Насаф» устозига championat.asia сайти боғланди.

«Таиландга боришим ҳақида ҳозирча ҳеч ким мурожаат қилмади. Ўзим ҳам бу хабарни ижтимоий тармоқларда ўқиб, хайрон бўлдим. Айни пайтда бор эътиборим «Насаф»га қаратилган» – деди, Рўзиқул Саъдуллаевич.

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here