Шавкат Мирзиёев: «Қашқадарёда негадир ёмон иллатлар кўпайди»

4370

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг йиғилиши давом этмоқда. Президент Шавкат Мирзиёев мажлисда тарихий шахслар ва зиёратгоҳлар масаласига алоҳида тўхталди. Бу ҳақда «Qalampir.uz» ёзмоқда.

“Ўзимизнинг тарихий шахслар китобларини кўпроқ ўқишимиз керак. Нимагадир охирги вақтлар Қашқадарёда ёмон иллатлар кўпайди. Вилоятда ҳеч қачон бундай ҳолат кузатилмасди.

Қашқадарёга борган вақтимда, ҳозир исмини айтсам уят бўлади, раҳбарларидан бирига, диний идора вакилларига саволлар бердим. Аввалги ҳокимига Самарқанд вилоятидагидек инсонларни ислом илмига ўргатадиган зиёратгоҳ борми, дея савол бердим.

“Ҳа битта зўр жой бор. Ҳар сафар биз ҳам зиёрат қилиб дарахтига латта бойлаб келадиган”, деб жавоб берди. Латтани бойлаганда қандай илм бор экан? Буларни қайси китобдан ўқиган экан? Қандай далиллари бор, бориб латта боғлаб келади?”, дейди Президент.

Давлат раҳбари шунингдек, дин йўлида адашган кимсаларга диний уламо Насафий томонидан минг йил аввал 15 та китоб ёзиб кетилгани ҳақида ҳам гапирди. Буларни ўқитиш, ўрганиш масаласига тўхталди.

1 izoh

  1. Qashqadaryo vohasi ilmu adab makoni edi tarixdan malum , ayniqsa Qubatul ilmu adatarifidan bilishimiz mumkun buni bu albbatta Shaxrissbiz shahti lekin men bilishimch bu shahar assosan turizimga muljallanim yangittan quruldi tuzatildi bu shaharga tarixda aynan sohibquron sarkarda Amir Temur hayotliklari vaqtida kup ijobiy qurilishlar madrasalar masjidlar qurulga mani shaxsiy fikrim bu shu shaharga madrasaga assos solinsa ajdodlarimizga munosib davomchi bular edik

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here