Бош саҳифа » АВТО » Шаҳрисабзда вояга етмаган бола машинада ЙПХ инспекторини уриб кетди

Шаҳрисабзда вояга етмаган бола машинада ЙПХ инспекторини уриб кетди

07 сен 2022
1 892
АВТО / МАҲАЛЛИЙ

2022 йил 6 июль куни соат 21:30 ларда содир бўлган воқеанинг видеотасвири орадан 2 ой ўтиб тармоқларда тарқалди.Шу туфайли Қашқадарё вилояти ИИБ ҳолат юзасидан баёнот берди.

Маълум бўлишича, 6 июль куни Шаҳрисабз шаҳар ИИБ ЙҲХБ ЙПХ инспектори Китоб-Шаҳрисабз йўлининг 3 кмда хизмат олиб бораётганда Ипак йўли кўчаси бўйлаб ҳаракатланиб келган "Cobalt"га ҳужжатларини текшириш мақсадида тўхташ ишорасини кўрсатган.

Машина ҳайдовчиси ЙПХ инспекторининг қонуний талабини бажармасдан, уни туртиб юборган. ЙТҲ натижасида ЙПХ инспекторига ҳеч қандай тан жароҳати етмаган дея хабар қилмоқда ИИБ. Аммо видеодан ҳолат ўта ачинарли бўлганини кўриш мумкин. Бундай оқибатли ЙТҲда инспекторга зарар етмаганига ишониш қийин.

Шу куни кўрилган чоралар натижасида ҳуқуқбузар Шаҳрисабз шаҳар Суғдиёна кўчасида яшовчи вояга етмаган П.Ш. эканлиги аниқланиб,  транспорт воситаси жарима майдонига қўйилган. Вояга етмаган П.Ш.нинг отасига нисбатан қонунда белгиланган тартибда чора кўрилган.

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: