Қарши ва Шаҳрисабзда автобусларнинг йўлкирасини 2 минг сўм этиб белгилаш таклиф қилинмоқда
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари лойиҳалари муҳокамаси порталида Қашқадарё вилояти ҳокимининг қарори лойиҳаси жойлаштирилди.
Лойиҳага кўра, Қарши ва Шаҳрисабз шаҳарларида йўловчи ташиш билан шуғулланаётган автобусларда бир нафар йўловчи учун йўл ҳақини 2 минг сўм этиб белгилаш таклиф этилган.
Шунингдек, қарор лойиҳасида автобусларда бепул юриш ҳуқуқига эга бўлган кишилар тоифаси ҳам кўрсатиб ўтилган.
Таъкидлаш керак, вилоят ҳокимининг ушбу қарори лойиҳаси муҳокамаси 2022 йил 27 сентябрь куни якунига етади.
Ўхшаш янгиликлар:
Қашқадарёнинг туман ва шаҳарларида яшовчи доимий аҳоли сони маълум бўлди
Энг кўп аҳоли Косон туманида истиқомат қилади.
Собиқ 3 юлдузли "Шаҳрисабз юлдузи" меҳмонхонаси ўрнида янги меҳмонхона ташкил этилди
Мазкур меҳмонхона 6,5 млрд сўмдан кўпроқ маблағга сотилганди.