Рўзиқул Бердиевни жазолашмоқчи. Мураббийнинг аккредитацияси бекор қилинади
Суперлига 17-туридан ўрин олган "Насаф" — "Локомотив" учрашуви якунига етгач мезбонлар устози Рўзиқул Бердиев ҳакамлар жой олган майдон марказига қараб бориб, уларга нисбатан номақбул ҳаракатларни амалга оширгани учун вақтинчалик аккредитациясидан маҳрум этилади. Бу ҳақда ПФЛ хабар бермоқда.
Чемпионатнинг 18-турини ўтказиш учун "Насаф" 10 сентябрь куни Олмалиқ шаҳрига ташриф буюради. Шундан келиб чиқиб, ЎзПФЛ тегишли қўмиталар иштирокидаги йиғилишни 9 сентябрь куни ўтказиш таклифини ЎФАга киритди. Бунда қарор бир томонлама кўриб чиқилмаслигини таъминлаш мақсадида қўмиталар йиғилишига Рўзиқул Бердиев ва Аҳрол Рисқуллаевнинг ўзи ҳам таклиф этилиши кўзда тутилган.
Байрам сабабли дам олиш кунларининг аввалдан белгилаб қўйилгани, шунингдек, "Насаф" устозининг Тошкентга келишида муаммо юзага келмаслигини таъминлаш мақсадида 8 сентябрь санаси танлаб олинди. Бердиевнинг аккредитациясини қайтариш масаласи қўмиталар қароридан кейин ҳал этилади.
Маълумот учун, ҳакамлар қарорига шикоят бериш тартиби Регламентнинг 14-бобида батафсил тушунтириб ўтилган. Гарчи "Насаф" жамоаси ҳакамлар бригадасига этика нормаларига зид равишда эътироз билдирган бўлса-да, клуб 14-боб бўйича расмий эътироз билан чиқмаган.
Ўхшаш янгиликлар:
Қаршида "Насаф" ва "Пахтакор" куч синашди
"Насаф" зўрми ёки "Пахтакор"? Нега ҳакам «Аждарлар» голини инобатга олмади?