Бош саҳифа » АВТО » ИИВ Яккабоғда блогернинг автомобилида одам уриб юборилгани воқеаси юзасидан баёнот берди

ИИВ Яккабоғда блогернинг автомобилида одам уриб юборилгани воқеаси юзасидан баёнот берди

18 ноя 2022
2 474
АВТО / МАҲАЛЛИЙ

Бироз аввалроқ телеграм каналимиз орқали яккабоғлик автоблогер Мақсуд Музаффаровнинг автомобилини бошқарган унинг яқин дўсти йўлнинг белгиланмаган қисмидан ўтаётган маст фуқарони уриб юборгани ҳақида хабар бергандик. Ички ишлар вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Ш.Ғиёсов ҳолат юзасидан баёнот берди.

Маълум бўлишича, жорий йилнинг 17 ноябрь куни соат 18:40 ларда Қашқадарё вилояти Яккабоғ тумани Айғиркул маҳалласи ҳудудидан ўтувчи 4К-347а автомобиль йўлида ҳаракатланиб кетаётган фуқаро Ш.М. бошқарувидаги «Ласетти» русумли  70/У102УА транспорт воситаси пиёдалар ўтиши учун белгиланмаган жойдан йўлни қатнов қисмини кесиб ўтаётган фуқаро О.Л.ни уриб юбориб, ЙТҲ содир этган. 

Жабрланувчи О.Л. “Бош мия чайқалиши, болдир суягини ёпиқ синиб силжиши” ташхиси билан туман касалхонасига ётқизилган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан Яккабоғ туман ИИБ Тергов бўлими томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.

"Мазкур йўл транспорт ҳодисасини жамоатчилик фаоли Мақсуд Музаффаров билан боғлаш ҳамда ижтимоий тармоқларда асоссиз хабарларни тарқатиш ноўрин эканлигини билдирамиз", - дейилади баёнотда.
«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: