Косонда қаровсиз бино ўрнида замонавий спорт мажмуаси қурилмоқда
Косон тумани ҳокимлиги ташаббуси билан тумандаги «Лолазор» маҳалласи ҳудудида эски клуб биноси қайта реконструкция қилинмоқда. Қаровсиз ва таъмирталаб бино замонавий спорт иншоотига айлантирилади. Бунинг учун маҳаллий бюджетдан 1 млрд 200 млн сўм маблағ ажратилди.
Бугун Косон тумани ҳокими Асрол Бойкараев қайта қурилаётган спорт мажмуасига бориб, бу ердаги қурилиш ишлари билан яқиндан танишди. Қурилиш ва таъмирлаш ишларини сифатли амалга ошириш бўйича соҳа вакилларига ўз кўрсатмаларини берди.