Қашқадарёда 10-15 январь кунлари қандай об-ҳаво кузатилади?
Қашқадарё вилоятида Республиканинг барча ҳудудларида бўлгани каби 10 январдан 18 январгача совуқ об-ҳаво ҳукмронлик қилади.
Жумладан, эртага 10 январь куни кундузи -2 даража совуқ бўлиб, қор ёғиши мумкин. Кечаси -11 даража совуқ бўлиши кутилмоқда.
11 январь куни кечаси кечаси -16 даража совуқ, кундузи -7 даража совуқ бўлади. Худди шу ҳарорат 16 январгача сақланиб туради.
17 январь куни эса ҳарорат кечаси - 8 даража совуқ, кундузи -1 даража совуқ бўлиши прогноз қилинди.
Вилоятда ҳаво ҳарорати 19 январдан бироз илиқ бўла бошлайди.
Ўзгидромет маълумотида айтилишича, 10 январдан 15 январгача Қашқадарё вилоятининг баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шимоли-шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади.