Бош саҳифа » МАҲАЛЛИЙ » Ўзбекистонда келаси ҳафта аномал совуқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда

Ўзбекистонда келаси ҳафта аномал совуқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда

05 янв 2023
2 007
МАҲАЛЛИЙ

Ўзгидрометнинг хабар беришича, жорий йилнинг 9 январь куни Ўзбекистон ҳудудига Волгабўйи ҳудудларидан Россия Европа қисмининг шимолий ҳудудларида шаклланган совуқ ҳаво массаси кириб келиши бошланади.

9-11 январда республика ҳудудининг катта қисмида ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда қор ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади.  9-10 январда баъзи жойларда шамол 15-20 м/с гача кучайиши мумкин.

10-15 январда республика бўйича аномал совуқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Ҳаво ҳарорати кечалари 12-17 даража, кундуз кунлари 5-8 даража, шимолда кечалари 17-22 даража, Устюртда ва чўл ҳудудларида 25-27 даража, кундуз кунлари 7-10 даража, жанубда ва Фарғона водийсида кечалари 5-10 даража, кундузлари 2-5 даража совуқ бўлади. Йўлларда баъзи жойларда яхмалак юзага келади.

Қашқадарё вилоятида 10-11-12 январь кунлари кечаси -9 даража совуқ бўлади. Кундузи эса -1 даража совуқ бўлиши кутилмоқда. Ёмғир ёғиб, қорга айланиш эҳтимоли юқори.
«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: