Бош саҳифа » МАҲАЛЛИЙ » Қарши аэропорти фаолияти қалин туман туфайли вақтинча чекланди
Қарши аэропорти фаолияти қалин туман туфайли вақтинча чекланди
11 дек 2022
580
МАҲАЛЛИЙ
Қаттиқ совуқ туман туфайли кўриш чегарасининг пасайиб кетиши (горизонтал - 200 м, вертикал 50 м) Қарши халқаро аэропортида рейсларни қабул қилиш ва жўнатишни чеклаб қўйди.
Хусусан, Қарши аэропортида ноқулай об-ҳаво шароити (туман ва ҳаво ҳарорати -3°) туфайли "Uzbekistan Airways" авиакомпаниясининг "Тошкент-Қарши" йўналиши бўйича соат 08:00да учиши лозим бўлган HY-77 рейси ҳали-ҳамон пойтахтдан уча олмади.
Қарши аэропортидан маълум қилинишича, кўриш масофаси аста-секин яхшиланмоқда. Аэропорт яқин икки соат ичида самолётларни қабул қилиш ва қўйиб юборишга қўйилган чекловларни бекор қилиши мумкин.