Қарши аэропортида йўловчиларга юклари юк машинасидан тарқатилди
Ижтимоий тармоқларда Қарши аэропорти ходимлари томонидан йўловчилар юклари юк машинасининг орқа қисмидан туриб тарқатилаётгани акс этган видео тарқалди. Uzbekistan Airports ҳолатга изоҳ берди.
Маълум қилинишича, айни пайтда Қарши аэропортида учиб кетиш ва учиб келиш залларини кенгайтириш, халқаро ва маҳаллий авиақатновлар терминалларини алоҳида фаолиятини йўлга қўйиш мақсадида реконструкция ишлари олиб борилмоқда.
"Шу сабабли, терминалда қурилиш ишлари билан боғлиқ фавқулодда вазиятлар юзага келиши мумкин. Ҳозирда аэропорт бошқарув компанияси билан биргаликда бундай ҳодисаларнинг олдини олиш чораларини кўрмоқда ва юзага келган ноқулайликлар учун йўловчилардан узр сўрайди", - дейилади хабарда.
Ўхшаш янгиликлар:
Қарши марказий деҳқон озиқ-овқат бозорида арзон шакар учун узундан-узун навбатлар юзага келди
Дўконларда шакар нархи «осмонда».