Бош саҳифа » МАҲАЛЛИЙ » Китоб туманида булдуруқ ҳодисаси кузатилмоқда

Китоб туманида булдуруқ ҳодисаси кузатилмоқда

24 дек 2022
1 809
МАҲАЛЛИЙ

Шу кунларда Республикамизнинг тоғли ҳудудларида ўта қалин туман тушиши ва совуқ ҳарорат кузатилмоқда. Дарахт ва буталар оппоқ қорга бурканган.

Бу ҳодисада туни билан ҳаммаёқда қор ёғиб чиққандай кўринади. Аслида, табиатнинг бу ҳодисаси булдуруқ (изморос) дейилади.

Булдуруқ қалин туман сабаб кўринувчанликнинг 50 метргача чекланганида ҳамда ҳароратнинг 0° даражадан паст бўлганида кузатилади. Намликка ўта тўйинган ҳаво таркибидаги сув кристаллашиб, дарахт шохлари ва симёғочларга ёпишиб қолади. Яъни қиров атрофни қор каби қамраб олади.

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: