Бош саҳифа » МАҲАЛЛИЙ » Қарши шаҳрининг собиқ ҳокимига қўйилган айбловлар бўйича суд жараёнлари бошланади

Қарши шаҳрининг собиқ ҳокимига қўйилган айбловлар бўйича суд жараёнлари бошланади

10 янв 2023
3 876
МАҲАЛЛИЙ

Шу йилнинг 12 январь кунидан Жиноят ишлари бўйича Қарши шаҳар судида судья Шавкат Нурматов раислигида суд жараёнлари бошланади. Судда Қарши шаҳрининг собиқ ҳокими Жамшид Фозиловга қўйилган айбловлар кўриб чиқилади. 

Маълум бўлишича, Фозиловга Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 205-моддаси 2-қисми "а" банди (Ҳокимият ёки мансаб ваколатларини суистеъмол қилиш),  206-модда 2-қисми "а" банди (Ҳокимият ёки мансаб ваколати доирасидан четга чиқиш), 209-модда 2-қисми "а" банди (Мансаб сохтакорлиги), 229/4-модда 2-қисми "а" банди (Ер бериш тартибини бузиш) билан айбловлар қўйилган. 

Суд иши 12 январь куни соат 11:00да бошланиши кутилмоқда.

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: