Қаршининг собиқ ҳокими уй қамоғида. Унга катта айбловлар қўйилмоқда
Қарши шаҳар собиқ ҳокими Ж.Фозиловга нисбатан вилоят прокуратураси томонидан киритилган қамоққа олиш тарзидаги илтимоснома рад этилиб, уй қамоғи эҳтиёт чораси қўлланилганлиги кенг муҳокамага сабаб бўлмоқда. Ушбу ҳолат юзасидан Қашқадарё вилояти прокуратураси расмий маълумот берди.
Аниқланишича, Ж.Фозилов 2016 йил 9 июль кунидан 2019 йил 26 октябрь кунига қадар Қарши шаҳар ҳокими мансабдор шахс лавозимида ишлаб келиши давомида ўзига берилган мансаб ваколатларидан қасддан фойдаланиб мансаб ваколатлари доирасидан четга чиқадиган ҳаракатларни Ўзбекистон Республикаси Қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Вазирлар Маҳкамаси ҳужжатларига зид равишда уларни нотўғри талқин қилиш орқали давлат захирасидаги ерларни ва бошқа мулкларни, гўёки ўзининг шахсий мулки сифатида тасарруф этишни мақсад қилиб, ғараз ва бошқача паст ниятларда Қарши шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги ер участкаларини эгалик қилишга, фойдаланишга ва ижарага бериш (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқиш доимий комиссия аъзолари, шаҳар ҳокимининг қурилиш бўйича ўринбосари У.Авазов, шаҳар ҳокимлиги бош юрисконсульти Ш.Бухаров, шаҳар бош архитектори Ш.Бўронов, Давлат кадастрлари палатаси Қарши шаҳар филиали бошлиғи М.Хушов ва бошқалар билан Қарши шаҳри ҳудудидаги ер майдонлари ва бошқа инфратузилма объектларини ноқонуний равишда сохта ҳужжатлар асосида бериш ҳақида олдиндан жиноий тил бириктиргани айтилмоқда.
Собиқ ҳоким 2018-2019 йиллар давомида 54 та ҳолатда умумий қиймати 60 млрд. 512 млн. бўлган жами 463.212,13 м2 ер участкаларини жиноий гуруҳ аъзолари томонидан ўз кучини йўқотган Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ёки қарор қабул қилишда асос бўлмаган бошқа сохта маълумот ва ёзувлар киритиб тайёрланган далолатномаларга асосан, аукцион савдолари ўтказмасдан, ноқонуний ер ажратиш тўғрисида қарорлар қабул қилиш орқали талон-торож қилинишига сабабчи бўлган.
Жиноят ишлари бўйича Қарши шаҳар судининг 20.10.2022 йилдаги ажримига кўра, ЖПКнинг 242-2-моддасига асосан вилоят прокуратураси томонидан киритилган қамоққа олиш тарзидаги илтимоснома рад этилиб, уй қамоғи эҳтиёт чораси қўлланилган.
Суднинг мазкур ажримига нисбатан Қарши шаҳар прокурори томонидан вилоят судининг жиноят ишлари бўйича апелляция инстанциясига апелляция тартибида протест келтирилди.
Жиноят ишлари бўйича вилоят судининг якуний тўхтамидан кейин жиноят иши бўйича қўшимча равишда тегишли муносабат билдирилади, дейилади хабарда.
Ўхшаш янгиликлар:
"Жиноят иши бўйича Қарши шаҳрининг собиқ ҳокими Фозилов ва амалдаги ҳоким Холбоевлар айбланувчи сифатида жалб қилинмаган" — Прокуратура
Қарши шаҳрининг собиқ ва амалдаги ҳокимлари айбланиб, қамоққа олинганлиги ҳақида ёлғон маълумотлар тарқатилган.
Қарши тумани ҳокимининг собиқ ўринбосари ва қишлоқ хўжалиги, ирригация бўлимлари бошлиқлари қамоққа олинди
Мақсуда Мустафаева қамалгани ҳақида ёлғон хабарлар тарқатилди
Қашқадарё вилоят прокуратураси Қарши шаҳар ҳокимининг қонунга зид хатти-ҳаракатлари юзасидан маълумот берди
Қарши шаҳар ҳокимлиги ва бошқа мансабдорларга нисбатан жиноят иши кўзғатилиб, иш судга ўтказилган.