Бош саҳифа » МАҲАЛЛИЙ » Қашқадарё прокуратураси Қарши шаҳар Халқ таълими бўлими мудири моддий зарарни тўлаганини маълум қилди

Қашқадарё прокуратураси Қарши шаҳар Халқ таълими бўлими мудири моддий зарарни тўлаганини маълум қилди

20 окт 2022
3 179
МАҲАЛЛИЙ

Қарши шаҳар прокуратураси томонидан Қарши шаҳар халқ таълими бўлими мансабдор шахслари томонидан жуда кўп миқдордаги бюджет маблағлари талон-торож қилинганлик ҳолати юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 167-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.          

Тергов ҳаракатлари давомида Қарши шаҳар халқ таълими бўлими мудири ЖПКнинг 221-моддаси тартибида ушланган бўлиб, ҳозирда етказилган моддий зарар қопланганлиги ва қонунчиликда кўрсатилган бошқа ҳолатларни ҳисобга олган ҳолда, гаров эҳтиёт чораси қўлланилган.         

Тергов ҳаракатлари давомида тарафларнинг барча важлари тўлиқ ва холисона кўриб чиқилиб, натижаларига кўра қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади. Тергов ҳаракатларининг бориши назоратга олинган, дейилади Қашқадарё вилояти прокуратураси хабарида.

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: