Бош саҳифа » МАҲАЛЛИЙ » Қарши шаҳар Халқ таълими бўлимининг амалдаги раҳбари қaмоққа олингани айтилмоқда

Қарши шаҳар Халқ таълими бўлимининг амалдаги раҳбари қaмоққа олингани айтилмоқда

19 окт 2022
6 159
МАҲАЛЛИЙ

Қарши шаҳар Халқ таълими бўлими мудираси гумон қилинувчи тариқасида қамоққа олинди. Бу маълумотни "Nasafnews"га Қашқадарё вилояти прокуратураси ахборот хизмати қисман тасдиқлади.

Маълум қилинишича, мудира Ўзбекистон Республикаси жиноят кодексининг 167-моддаси ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилишда айбланмоқда.

Прокуратура масъулининг қайд этишича, мудира вақтинча гумонланувчи сифатида ушлаб турилибди.

Жиноят кодексининг 167-моддасига кўра, етказилган моддий зарарнинг ўрни қопланган тақдирда озодликни чеклаш ва озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазо қўлланилмайди.

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: