Бош саҳифа » МАҲАЛЛИЙ » Таътилдан кейин Қашқадарё вилоятидаги таълим даргоҳларида дарс машғулотлари қачон бошланади?

Таътилдан кейин Қашқадарё вилоятидаги таълим даргоҳларида дарс машғулотлари қачон бошланади?

10 янв 2023
3 202
МАҲАЛЛИЙ

Эртага, 11 январдан Республика бўйича университетлар, техникум, коллеж ва академик лицейларда босқичма-босқич дарс машғулотлари бошланади.

Вазирлар Маҳкамасининг тегишли баёни билан ОТМ, техникум, коллеж, касб ҳунар мактаблари ва академик лицейларда ўқув жараёнини маҳаллий ҳокимликлар билан келишилган ҳолда ташкил этиш тавсия этилди.
Таълим муассасалари раҳбарлари ва тегишли маҳаллий ҳокимликлар талаба-ўқувчиларни хабардор қилиш, уларни ОТМ жойлашган ҳудудга етиб келишини таъминлаш ҳамда мазкур жараёнларни шахсан назоратга олади.

Ўқув жараёнини ташкил этишда зарурият туғилганда ўқув графигига ўзгартириш киритиш рухсат берилади. 20 январга қадар якуний назорат ишлари ташкил этилмайди.

Об-ҳаво шароитлари туфайли ўқишга келолмаган талабаларга тегишли масофавий дастурлар таклиф қилинади.

Хўш, таътилдан кейин Қашқадарё вилоятидаги таълим даргоҳларида дарс машғулотлари қачон бошланади? 
Бу бўйича Қашқадарё вилояти ҳокимлиги расмий маълумот берди.

"Ҳар бир вилоят ҳокими ўзининг ҳудудидаги об-ҳаво шароити ва таълим муассасалари ҳамда ётоқхоналардаги шарт-шароитлардан келиб чиқиб, истисно тариқасида ўқишни давом эттириш ёки вақтинчалик таътил бериш чорасини кўриш бўйича қарор қабул қилади.

Вилоят ҳокими Муротжон Азимов қарори қабул қилиниши билан қўшимча маълумот сифатида расмий хабар берилади",- дейилади ҳокимлик хабарида.

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: