Бош саҳифа » МАҲАЛЛИЙ » 12 июнь - Тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноати ходимлари куни!

12 июнь - Тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноати ходимлари куни!

12 июн 2022
493
МАҲАЛЛИЙ
Қарши шаҳридаги "Санам" фабрикаси соҳада ўз мавқеи ва салоҳиятга эга корхоналардан бири ҳисобланади. Корхона 1927 йилда ташкил топган ва салкам бир асрлик ривожланиш босқичи ва тарихи, тажрибаси бор. Агарда юртимизда, хусусан, Қашқа воҳасида ўз даврида тўқимачилик, тикувчилик борасида яхшигина тажриба тўпланганлигини, Буюк Ипак йўлида жойлашган Нахшаб, Насаф кейинчалик Қарши воҳасида бу соҳа анчагина тараққий этганлигини ҳисобга олсак, ушбу фабрика фаолияти замон талаби, тарихий зарурат сифатида юзага келганлигини кўриш мумкин. 

Бир неча тузилишга оид ўзгартиришлардан сўнг 2010 йилда корхона “Санам” МЧЖга айлантирилди. Бугунги кунда эса корхона мавқеини тиклаб, нақафат республикада, балки дунёда ҳам машҳур бўлмоқда. Корхона Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун “Ташаббус-2015”, “Ташаббус-2016”, “Ташаббус-2017” кўрик-танловларида “Мудофаа Вазирлиги билан ишлаётган энг яхши тадбиркор” номинацияси ғолиби, бир неча бор Мудофаа  ва Ички ишлар вазирлиликларининг ташаккурномаларини қўлга киритганлиги фикримиз далилидир.
"Санам"да 400 дан ортиқ киши меҳнат қилади. Бу ерда фаолият кўрсатаётган ҳар бир кишининг корхона ривожи учун муносиб ҳиссаси бор.


Фурсатдан фойдаланиб бугунги сана билан "санам"чиларни муборакбод этамиз. Чеварларнинг юзларидан табассум аримасин, хонадонларига барака, оилавий бахт тилаймиз.

Йўлинг тушса Қашқадарё томонларга,
Кўзинг тушар бойчиборли арслонларга.
Шукронадан юраклари осмонларга,
Насафнинг қоқ юракларида жо "Санам".

Эгни-бошинг безайин деб Барчинлари,
Матолардан тузайин деб Барчинлари.
Чеварлардан ўзайин дер Барчинлари,
Кўйлакларин ипаклари тилло  "Санам".

Бўлар элнинг болалари шундай бўлар,
Интилганга омад кулар, иқбол кулар.
Меҳнат қилиб, сарҳадлардан ошар улар,
Олислардан садо келар  "hello",  "Санам".

Бунда тарихларга туташ туйғулар бор,
Момолардан олган мерос, улгилар бор,
Пиёланинг жаранггидек кулгулар бор,
Кўз тегмасин бўйларингга илло,  "Санам".

ЧИРОЙЛИ ЛИБОСЛАР ТИКМОҚДА  "САНАМ"
Табиатга қараб ўзгарар либос,
Ҳар хил кийингиси келади одам.
Йилнинг тўрт фасли ҳам дидингизга,
Сизга кийим тикиб беради "Санам".

"Санам"нинг қизлари тикувчи, чевар,
Бириси синглимдир, бириси онам.
Ўзбек аёллари меҳнатни севар,
Чиройли либослар тиемоқда "Санам".

Синглим, бир чарагин, қарагин, опа,
Тиззаси йиртиқ шим чиқди қайданам.
Сенинг шўринг қурсин, танноз Европа,
Чиройли либослар тикмоқда  ''Санам".

Либосларин кўз-кўз этмоқда дунё,
Замон тез, ўзгариб бормоқда олам.
Жаҳонни ўзига айлаб маҳлиё,
Чиройли либослар тикмоқда  ''Санам".

Бобом пахта экиб, яратган газмол,
Ўрмак ўриб, чакмон тўқиган энам.
Шу юртда яралган ўтлиғу дазмол,
Чиройли либослар тикмоқда  ''Санам"

Бири ёқа тикар, бири тикар енг,
Чеварлар меҳнати бир кийимда жам.
Бу иш Ватан учун бирлашмоққа тенг,
Чиройли либослар тикмоқда  ''Санам".
«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: