Бош саҳифа » МАҲАЛЛИЙ » Косонлик 3 эгизакка Шавкат, Миромон ва Мирзиё исмлари қўйилди

Косонлик 3 эгизакка Шавкат, Миромон ва Мирзиё исмлари қўйилди

14 июл 2022
984
МАҲАЛЛИЙ
Жорий йилнинг 8 июль куни Қашқадарё вилоят перинатал марказида 3 эгизак дунёга келди. Бу ҳақда Қашқадарё вилояти Адлия бошқармаси хабар берди. 

Маълум бўлишича, Косон  туманининг «Гувалак» маҳалласида яшовчи 26 ёшли Элсариева  Уғилой  бирваракайига 3 эгизак фарзандларни дунёга келтирди. Эгизакларнинг туғилиши 8 июль куни соат 7:30 да Косон  туман ФҲДЙ бўлими томонидан қайд қилиниб, туғилганлик гувоҳномалари топширилди.

 
Таъкидланишича, туғруқ табиий йўл асосида, асоратсиз ўтказилган. Эгизакларнинг каттаси 1.200 килограмм, иккинчиси 2,260 килограмм ва учинчиси 1.130 килограмм вазн билан туғилган бўлиб, уларга Шавкат, Миромон ва Мирзиё исмлари қўйилган. 


Оила вакиллари айни пайтда гўдакларнинг аҳволи яхшилигини, она ва болалар ҳали ҳам вилоят перинатал марказида шифокорлар назорати остида эканлигини маълум қилишди.


Малумот ўрнида, 2022 йилнинг 6 ойи давомида Косон туманида 3421 та чақалоқ дунёга келган. Шундан  1746 таси ўгил бола, 1675 та қиз болага тўғри келади.
«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: