Бош саҳифа » МАҲАЛЛИЙ » Кўкдалада "Нексия" портлаб кетди

Кўкдалада "Нексия" портлаб кетди

24 авг 2022
1 856
МАҲАЛЛИЙ

Шу йилнинг 21 август куни соат тахминан 12:00ларда Кўкдала тумани "Сойбўйи" маҳалласида яшовчи Э.С. бошқарувида бўлган "Нексия" портлаб кетди.

Қашқадарё вилояти ИИБ хабарига кўра, автомашинага ўрнатилган метан газ баллони тўхтаб турган жойида чақнаши натижасида автомашинага зарар етган. Ушбу ҳолатда бирон бир шахс тан жароҳати олмаган.

Мазкур ҳолат юзасидан Кўкдала туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: