Қарши туманидаги кўп қаватли уйларнинг канализациясида энди муаммо бўлмаслиги айтилмоқда
Ёдингизда бўлса, ахборот сайтимизнинг телеграм канали орқали Қарши тумани Равот массиви ҳудудида қурилган кўп қаватли уйларнинг канализация тизими ишламаётгани ҳақида бир қатор хабарлар эълон қилинди. Қарши тумани ҳокимлиги ахборот хизмати мазкур хабарларга муносабат билдирди.
Ҳокимликнинг ёзишича, Қарши тумани Равот массиви ҳудудида 2020 йилда қурилган кўп қаватли уйларнинг канализация қисмида юз бераётган муаммолар юзасидан эътирозлар ўрганилиб, тез фурсатда канализация тозаланган.Канализация тармоғидаги носоз ҳолатга келиб қолган мотор қисми (муаммони келтириб чиқарган асосий сабаб) эса янгидан ўрнатиб берилади.
Ўхшаш янгиликлар:
"Nasafnews" танқидидан кейин Шаҳрисабз тумани ҳокимлиги канализация сувлари дарёга оқизилаётганини тан олди
Ҳолат юзасидан Шаҳрисабз тумани ҳокимлиги ахборот хизмати муносабат билдирди.