Бош саҳифа » МАҲАЛЛИЙ » Қашқадарё вилояти прокуратураси ходими "Nasafnews"да эълон қилинган хабарни ўчиртирмоқчи бўлди

Қашқадарё вилояти прокуратураси ходими "Nasafnews"да эълон қилинган хабарни ўчиртирмоқчи бўлди

10 сен 2022
4 705
МАҲАЛЛИЙ

Бироз аввалроқ ахборот сайтимизда Нишон туманидаги 21-мактабнинг 11-синф ўқувчиси ўз жонига қасд қилгани ҳақида хабар қилгандик. Қашқадарё вилояти прокуратураси масъул ходими Илҳом Усмонов мазкур хабарни сайтдан ўчиртиришга уринди. 

Маълум бўлишича, Қашқадарё вилояти Халқ таълими бошқармаси ахборот хизмати раҳбари Жавоҳир  Рустамовга прокуратура ходими қўнғироқ қилиб, тезда бу хабарни сайтдан ўчириш кераклигини айтган ва унга босим ўтказиб,  хабар эълон қилиниши ортида Жавоҳир Рустамовнинг ўзи турганини таъкидлаган.

Халқ таълими бошқармаси ахборот хизмати томонидан "Nasafnews"га тақдим этилган аудиода прокуратура ходими қўпол муносабатда бўлгани, сўкинганини эшитиш мумкин.

"Nasafnews" ахборот портали бу ҳолатни цензура деб ҳисоблайди ва сайт фаолиятига аралашаётган прокуратура ходимига тегишли чора кўрилиши тарафдори эканини маълум қилади.

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: